Telegram тармоғида Одилхон қори Юнусхон ўғлининг розилигисиз у кишининг номидан турли саҳифалар фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда «Islom.uz» маълум қилди.
«Админлари билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо улар яширинмоқда. Мақсадлари эзгулик бўлмаган, устозлар номи остида пул ишлаш бўлган бу каби сохта каналлардан эҳтиёт бўлинг», — дейилади хабарда.
«Islom.uz» Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий Telegram каналига уланишни тавсия этган.
Изоҳ (0)