18 январь куни Япония денгизи акваториясида ўқув-машғулот парвозини амалга ошириш вақтда ҳавода Су-34 самолётлари тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Су-34 самолётларидан бирининг учувчиси қутқарув плотида топилган ва қутқарув вертолёти бортига чиқариб олинган. Ярим соат ўтиб эса иккинчи учувчи топилган.
«Ҳар икки учувчининг аҳволи қониқарли. Қидирув-қутқарув ҳаракатлари оғир метреорологик шароитларда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)