Норвегияда исми маълум қилинмаётган 20 ёшли россиялик эркак қўлга олинди, у Осло марказида аёл кишига пичоқ билан ҳужум қилишда гумонланмоқда. Иш теракт сифатида ўрганилмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Теракт ҳақидаги талқинга қўлга олинган эркакнинг кўрсатмалари сабаб бўлган. Полициянинг маълумотларига кўра, эркак террористик акт уюштиришни ва бир неча кишини ўлдиришни хоҳлаганини айтган.
17 январь куни россиялик эркак Норвегияга Швеция орқали етиб келган. Шу куннинг ўзида эркак супермаркетга кирган ва пичоқ билан харидлари учун тўлов қилаётган аёлнинг орқасига зарба берган. Эркак ҳодисага яқин жойда қўлга олинган. Жабрланган аёл оғир, бироқ барқарор аҳволда касалхонага тушган.
Изоҳ (0)