Бали курорт-ороли маъмурияти хорижий сайёҳлардан 10 доллар миқдорида солиқ ундирмоқчи. Бу пуллар экологик эҳтиёжлар ва маданий меросни сақлаб қолишга сарфланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ушбу қонун лойиҳаси 2018 декабрда маҳаллий парламентга тақдим этилган ва тез орада тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳозир эса тўлов шакли муҳокама қилиняпти. Яъни, солиқ чипталар нархига қўшиладими ёки сайёҳлар келгач аэропортда, денгиз портларида бевосита ўзи тўлайдими, ҳали маълум эмас.
«Солиқ фақат хорижлик сайёҳлардан ундирилади. Чунки улар бу ерга дам олгани келади. Балига улардан ташқари жуда кўп индонезияликлар қариндошларини кўргани ёки иш бўйича форумларда иштирок этиш учун келади. Бу қонун уларга дахл қилмайди», — дейди Бали губернатори Ваян Костер.
2018 йилда оролга 6 миллиондан ортиқ хорижлик сайёҳ келган. Уларнинг аксарияти Хитой ва Австралиядан.
Изоҳ (0)