Бенин қирғоғида ўғирланган олти нафар рус денгизчилари учун қароқчилар пул талаб қилди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар берди.
Халқаро транспорт ишчилар федерациясининг Россиядаги координатори Сергей Фишовнинг сўзларига кўра, бундай ҳолларда музокаралар одатда Англияда жойлашган воситачилик компанияси томонидан амалга оширилади. Улар нархни пасайтириш бўйича келишувга эришиши керак.
Тўлов миқдори, кейинги алоқа вақти ва денгизчиларнинг қаердалиги номаълум.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида бортида 24 киши бўлган ташиган MSC Mandy кемаси Бенин қирғоғидаги Гвинея кўрфазида қароқчилар ҳужумига учраган. Улар олти кишини қўлга олиб, қочган.
Изоҳ (0)