Ўзбекистонда «инвестиция визаси» жорий этилади. Бу «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурида кўзда тутилган, дея хабар беради «Ҳуқуқий ахборот» канали.
2019 йил 1 мартдан бошлаб:
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти бўлган, амал қилиш муддати уч йилни ташкил қиладиган «инвестиция визаси» жорий этилади;
Ўзбекистонда корхоналар ташкил қилиш учун 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади;
Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси ёки «инвестиция визаси»га эга хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ (0)