Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади.
Ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Ушбу режалар ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишиб шакллантирилади.
Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди.
Изоҳ (0)