16 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар ал-Беруний кўчасида яшовчи О.В. исмли шахс уйида оилавий жанжал сабабли бирга яшовчи рафиқаси Р.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, ҳодиса оқибатида аёл касалхонага ётқизилган, эр қўлга олинган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)