Совуқ мавсумда баъзи сув ҳавзалари сатҳида бир текис доира шаклидаги музлик пайдо бўлади. Уларнинг пайдо бўлиши аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, деб ёзмоқда Tjournal.
Авваллари у секин айланувчи сув гирдоби орқали пайдо бўлади деб ҳисобланган. Унга тушган муз парчаси ҳам айланиб, уларнинг четлари гирдоб шаклига мос равишда теккисланиб кетади. Бошқа бир тахминга кўра, гирдобдаги сув ўзи музлаб қолади, чунки унинг ҳаракатланиш тезлиги бутун сув ҳавзасига нисбатан паст.
Бироқ, 2016 йилда тадқиқотчилар тажриба ўтказиб, гирдобни бартараф этишган, лекин доира айланишда давом этаверган. Бундан ташқари, музликнинг ўзи айланиш сабабчиси эканлиги, унинг четларидан эриган муз сув тубига тушиб, гирдоб ҳосил қилиши маълум бўлган.
Бу ҳодиса кўпинча Скандинавия ва Шимолий Америкада учрайди, шунингдек Германия, Англия ва Россияда ҳам кузатилган.
Изоҳ (0)