Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Донбассда чечен батальонлари жанг қилмаётганига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
«Бизда мавжуд инкор этилмаган маълумотларга кўра, чеченистонликлардан таркиб топган ҳеч қандай батальон Донбассда йўқ. Мавжуд жангарилар эса Украинада кўнгилли сифатида ёлланган ноқонуний таъқиблар қурбони бўлганлар ёҳуд қамоқдан қўйиб юборилган жиноятчилардир»,— дейди Қодиров.
Чеченистон раҳбари батальонлар ҳақида The Times нашри ёзганини эслатди. Нашр журналисти Украинада ўзини Донеск халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси деб эълон қилганларга қарши жанг қилаётганлар орасида Чеченистон батальони борлиги ҳақида ёзганди.
2015 йилда Рамзан Қодиров чеченистонликлар Украинада ДХР ва ЛХР томонида жанг қилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)