• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хориждан қайтган ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи лойиҳа ишга туширилди

    Ўзбекистонда хориждан қайтган ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳа шу йилнинг март ойига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Дастурга мувофиқ, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда «Ёш фермерлар» Кенгаши нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан барча маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун ўқув семинарлари, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш мавзусида тақдимотлар, ёшларнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва саноат зоналарига саёҳатлари ташкил этиляпти. Ҳар ойда ўнтадан маҳалла танлаб олиниб, хорижда ишлаб, яшаш манзилларга қайтиб келган ёшлар билан тадбиркорлик ва бандлик, муносиб меҳнат, саломатлик ва гигиена, диний-маърифат йўналишларида ўқув семинарлар бўлиб ўтади.

    Республика бўйлаб ўтказилаётган тадбирлар натижасида хорижга ишлаш ва ўқишга кетиб, Ўзбекистонга қайтиб келган ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, мутасадди идоралар вакиллари билан мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Ёшларга бўш иш ўринлари таклиф этиш, уларнинг тадбиркорлик билимларини ошириш, бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.

    Лойиҳага доир тадбирларнинг дастлабкиси Навоий вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қизилтепа туман кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда маҳаллалардаги ёшлар билан очиқ мулоқот қилинди.

    Хусусан, тумандаги «Ғамхўр», «Ўртақўрғон» ва «Хўжақўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Навоий шаҳридаги «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида хорижга чиқиб, ишлаб қайтган ёшлар учун меҳнат хавфсизлиги ва муҳофазаси, саломатлик ва гигиена қоидаларига бағишланган бир қатор ўқув-семинарлар ўтказилди. Ўзга юртдан ўз уйларига қайтган ёшлар «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси фаолиятига катта қизиқиш билдиришди.

    Тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга мазкур жамғармадан имтиёзли кредит олиш, ўз бизнес лойиҳасини яратиш ва уни амалга ошириш бўйича махсус маҳорат сабоқлари берилди.

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Фото: Ёшлар медиа маркази

    Лойиҳадаги тадбирларнинг навбатдагиси Тўрткўл туманининг «Ўзбекистон» ҳамда «Отаюрт» овул фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди. Мулоқотда чет элда ишлаб яшаш манзилига қайтиб келган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва уларга ер ажратиб бериш учун яратилаётган имкониятлар билан атрофлича таништирилди.

    Жиззах вилоятининг туман-шаҳарларида ҳам ёшлар таклифларини ўрганиш, муаммоларига ечим топиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга доир «Сайёр қабул» лар ташкил этилди. Мазкур учрашувларда ҳудуд ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Уларни қийнаётган муаммоларга ечим топилиб, кўплаб масалаларга ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатилди. Хорижда ишлаб келган ёшлар ўзлари учун муносиб иш топиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлмоқда.

    — 4 йил Россия давлатида ишлаганман. Мусофирликда ҳаёт кечириш, Ватан, ота-она ва яқинлардан узоқда меҳр-эътиборга муҳтожлик, юрт соғинчи азобини жуда яхши биламан, — дейди арнасойлик Бобур Зулинов. —Айниқса, кучга тўлган пайтимда ўз юртимда қизиққан соҳамда ишламасдан, ўзга юртда қора меҳнатда умрим ўтаётганига ачинардим. 2018 йилда Ўзбекистонга қайтиб келдим. Болалигимдан мусиқага қизиққанман, бу соҳада маълум билим ва кўникмаларим ҳам бор. Шу боис ишлаб топган пулимга мусиқа ва овоз ёзиш жиҳозларининг бир қисмини сотиб олдим. Ҳозир туманимиздаги Мусиқа ва санъат мактабида мусиқа ва овоз ёзиш билан шуғулланаман. Жиҳознинг қолган қисми учун кредит олиш мақсадида Ёшлар иттифоқининг «Сайёр қабули»га келдим. «Ёшлар —келажагимиз» жамғармаси орқали имтиёзли кредит олишим мумкинлигини айтиб, шу ернинг ўзида манзилли режага киритишди.

    Ёшларни муносиб меҳнатга жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар барча вилоятларда ўтказилмоқда.

    17.01.2019, 15:23   Изоҳ (0)   8716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоминда ёш бола ётган бешик иситиш мосламасига яқин қўйилиб, назоратсиз қолдирилди. Ҳолат аянчли якун топди

    17.01.2019, 14:33

    Намангандаги томидан чакки ўтадиган ва яроқсиз ҳолга келган боғчада 100 нафар бола тарбияланмоқда (фото)

    17.01.2019, 14:26

    Андижонлик олий маълумотли эркак акаси қидирувда бўлгани учун 21 йилдан бери ишга олинмаяпти

    17.01.2019, 14:11

    Ўзбекистонда Creative Spark лойиҳасининг энг яхши иштирокчиси Лондонга боради

    17.01.2019, 13:55

    Оққонга чалинган Сарвиноз яхшилар кўмаги билан тузалиб кетиши мумкин

    17.01.2019, 13:51

    Малака ошириш даврида ўқитувчиларнинг маоши сақланадими?

    17.01.2019, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.