Малака ошириш курслари даврида ўқитувчиларнинг иш ҳақи сақланиши ҳақидаги саволга Халқ таълими вазирлигининг расмий канали жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 69-бандига кўра буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.
Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Изоҳ (0)