ЎзА Наманган вилояти Косонсой тумани «Бешкетмон» маҳалласи ҳудудида жойлашган эътибордан четда қолган мактабгача таълим муассасасидан репортаж тайёрлади.
4-мактабгача таълим муассасасида 100 нафар бола тарбияланади. 1975 йилда қурилган муассаса биноси айни пайтда яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Шу вақтга қадар капитал таъмирланмаган бинонинг том қисмидан чакка ўтади. Жиҳозлар эскирган. Иссиқлик тизими мавжуд бўла туриб, айрим машғулот хоналари исимайди. Болалар майдончаси, ўйин қурилмалари талабга жавоб бермайди. Болалар ноқулай шароитда таълим-тарбия олмоқда.
«Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, ёш авлодни ҳар томонлама интеллектуал инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда фототанқидда акс эттирилган манзарани мутасаддилар қандай изоҳлайди?», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)