Россиянинг Ёқутистон республикасида совуқ 60 даражага яқинлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
15 январь куни Оймакон улусидаги кузатув пунктидаги термометрнинг кўрсаткичи минус 56 даражагача пасайган. 16 январь куни республиканинг баъзи ҳудудларида ҳароратнинг минус 55 даражагача пасайиши кутилмоқда, шимоли-шарқда совуқ минус 59 даражагача кучаяди.
Оймакон улуси энг совуқ ҳудуд саналиб, у ерда 80 йил аввал рекорд даражадаги совуқ — Цельсий шкаласи бўйича -71,2 даража қайд этилган.
Изоҳ (0)