Россиянинг Шахти шаҳрида жойлашган уйда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 16 та хонадон вайрон бўлган ва зарар кўрган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, портлаш тўққизинчи қаватда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватлар қулаб тушган, 16 та хонадон зарар кўрган бўлиб, улардан тўрттаси бутунлай вайрон бўлган.
Қутқарувчилар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларни аниқлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)