Ғазо секторининг Жабалия шаҳрида яшайдиган саккиз ёшли Али Иваз бундан саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлади. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар берди.
У муқаддас китобни илк бетини эшитиш йўли билан ёд ола бошлаган, маълум вақт ўтиб эса, бетлар сонини ошириб борган. Кейинроқ у бир кунда 16 бет ёд олишга муваффақ бўлган.
Шу тариқа бола саккиз ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлади.
У ҳар куни Қуръоннинг 45 бетини ёддан такрор қилади. Маълум бўлишича, Али ҳозирда Ғазо секторидаги энг ёш ҳифзи Қуръон ҳисобланади.
Изоҳ (0)