Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган «Маданият» меҳмонхонасида назорат олиб борилганда ичимлик сувидан фойдаланишда камчиликлар борлиги аниқланди.
Қатъий талабга кўра, меҳмонхонадаги ичимлик суви қувуридаги «байпаст»га «Тошкент сув таъминоти» унитар корхонаси томонидан ўрнатилган тамға жойида туриши керак. Лекин бу ердагилар тамғани узиб, ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри фойдаланиб келишган.
«Тошкент сув таъминоти» корхонасидан олинган маълумотларга кўра, меҳмонхонанинг уддабурон ходимларининг мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли давлат манфаатларига 52 миллион 300 минг сўмга яқин моддий зарар етишига сабаб бўлган. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, катта миқдордаги пулни ўз ҳамёнларида сақлаб қолишни ният қилишган. Аммо бу режа амалга ошмади. Энди меҳмонхона мутассаддилари етказилган зарарни тўлиқ қоплаб беришига тўғри келади.
Изоҳ (0)