Хитойнинг Чанъэ-4 космик кемаси Ойнинг орқа томонида қўниб, унда биологик тадқиқот ўтказишни бошлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда .
Тадқиқот доирасида космик кема Ойга олти хил бологик намуналар — пахта, рапс, картошка, резуховидка, хамиртуруш ва урчитилган пашша келтирди. Улар аппарат ичида жойлашган. Космик кема орқали олинган суратда ўсимликларда дастаб куртаклар пайдо бўлганлиги кўринган.
Хабарда айтилишича, бу гравитация даражаси паст бўлган ва кучли радиация шароитида сайёра сунъий йўлдоши сиртида ўсиб чиққан биринчи куртак. Олимлар биологик намуналар ҳолатини кузатишни давом эттирмоқда.
Аввалроқ, «Чанъэ-4» космик кемаси Ойнинг орқа томонига муваффақиятли қўнгани ва дунёда илк бор унинг йирик пландаги суратини олгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)