Қозоғистонлик дизайнер Арсен Сексенбаев NASA Америка ташкилоти томонидан ўтказилган танлов ғолиби бўлди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
У самовий ўсимликларни тадқиқ қилиш бўйича космик лабороторияни яратишда қўлланиладиган лойиҳанинг муаллифига айланди.
NASA билан имзоланадиган келишув доирасида Арсен уч йилга Америкага кетишига тўғри келади.
Даставвал Арсен ўз ғалабасига ишонмади ва унга келган мактубни спам деб белгилади. Бироқ кейин хабар мазмуни билан танишиб чиққач у юзлаб номзодлар орасида энг яхшиси деб тан олинганини тушуниб етди.
Арсен илк мукофот пулини олди, аммо Америкага кетиш ё кетмаслик тўғрисида ҳали бир қарорга келмади, сабаби уч йил давомида у яқинлари билан кўришиш имконидан маҳрум бўлади.
Изоҳ (0)