Илон Маск Twitter’да Starship кемасининг биринчи намунаси суратини эълон қилди. Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу талқин вертикал учиш ва қўниш синовлари учун мўлжалланган ва якуний кўринишдан фарқ қилади, унда иллюминатор ва корпуснинг бошқа элементлари мавжуд эмас. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Маск ракетанинг қурилиши ҳақида 2017 йилнинг сентябрь ойида маълум қилган, дастлаб у BFR (Big Falcon Rocket) деб номланган, кейин эса қайта номланган. Юқори қисми Starship, ракета тезлатгич эса Super Heavy деб номланган.
Starship’ни йиғиш ишлари 2018 йилнинг март ойида бошланган.
Изоҳ (0)