Техаслик фотоҳаваскор Остин Барнард Бока Чикадаги SpaceX майдонида Starship ракетаси прототипи йиғилиши тасвирланган бир неча фотони Twitter’даги саҳифасида жойлаштирди. Ҳозирча у корпуснинг жамланманган бир неча элементларидан иборат, дея хабар беради TJournal.
Кейинчалик SpaceX Илон Маск ракетанинг якуний версияси тахминан қандай кўринишда бўлиши акс этган бадиий консептни эълон қилди.
Режа бўйича Марс юзасига экипажсиз илк Starship парвози 2022 йилда амалга ошиши керак.
Бошқариладиган биринчи парвоз эса 2023 йилда бўлиб ўтади: астронавтлар Ойни айланиб ўтиб, Ерга қайтиши лозим.
Изоҳ (0)