Америкалик астрономлар юлдузлар туркумидаги HD21749 юлдуз атрофида айланувчи янги экзосайёрани кашф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
HD21749б деб ном олган экзосайёра Қуёш тизимидан 53 ёруғлик нури узоқликда жойлашган. «У Ердан уч марта катта ва 23 баробар зичроқ бўлиб, юлдуз атрофида 36 сутка айланади. Унинг юзасидаги ҳарорат тахминан 150 даражани ташкил этади», — дейилади хабарда.
Ушбу экзосайёра Уран ёки Нептун каби аксарият қисми вододордан иборат газ гиганти ҳисобланмайди. Сайёра зичлиги сувга ўхшаш ёки у зич атмосферага эга.
Астрономлар ушбу юлдуз тизимида Ерга сайёраси катталигидаги, юлдуз атрофини 7,8 суткада айланиб чиқувч яна бир кичикроқ сайёра бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда.
Экзосайёра мавжудлиги 2017 йил апрелида ишга туширилган ТESS (Transit Exoplanet Survey Satellite) орбита телескопи ёрдамида аниқланган. У эплиптик орбитада жойлашган бўлиб, ер атрофини ҳар 13,7 кунда айланиб чиқиш имконини беради.
Изоҳ (0)