Ўзбекистонда Facebook, YouTube ва «VK» VPN’сиз ишлай бошлади. Бир неча ойдан буён Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқларга тўғридан-тўғри киришнинг имкони бўлмаётган эди. Улар нега ишламагани сабаби ҳали ҳам номаълум.
«Gezeta.uz»нинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги манбаси ушбу ижтимоий тармоқларнинг блокдан олинганини тасдиқлаган. Бироқ бу вақтинчалик ёки бутунлай эканини аниқлай олмаган.
Бундан аввал Ўзбекистонда интернет ишламай қолиб, унинг тезлиги сезиларли даражада тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)