Подмосковьенинг Клин шаҳридаги бинони таъмирлаётган икки киши бетон плита остида қолиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаган. Ҳалок бўлганларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳозирги кунда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)