2018 йилнинг 10 декабрь куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги «Андижонкабел» АЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси раҳбарияти мазкур корхонанинг 2-цехидан кабел симлар ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи «Дарё»га хабар бермоқда.
Ўғрилик 24 ноябрдан 25 ноябрь кунига ўтар кечаси содир бўлган. Тезкор қидирув жараёнида жами нархи 12 616 050 сўмлик кабел симларни ушбу корхона ишчилари — К.К, М.Х, Х.Н, Б.Ю, Б.Х, Д.Б. ва Ҳ.Т.лар яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича етти нафар шахсга 2018 йил 12 декабрь куни Жиноят Кодексининг 169-модда 2-қисми «в» (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди муҳокамасига юборилган.
Изоҳ (0)