• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хизмат вақтида ҳалок бўлган андижонлик милиционер «Жасорат» медали билан тақдирланди

    14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Андижон вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалоқ бўлган, Избоскан тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили Илҳомжон Ҳайдаров хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Вилоят раҳбари Илҳомжон Ҳайдаровнинг ота-онаси Иномжон ака ва Моҳирахон опага ҳамдардлигини билдириб, ўғли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 январдаги Фармони билан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланганини, шундай мард ва жасур фарзандни вояга етказганлари учун давлат раҳбари улардан миннатдорлигини етказди. Сўнгра ватан учун фидоийлик кўрсатган инсонлар ҳамиша юрт ардоғида бўлиши, уларнинг қаҳрамонликлари унутилмаслиги, яқинлари давлатимизнинг қўллаб-қувватловида эканлигини таъкидлаб, медални ўз эгаларига топширди.

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фото: Рустамжон Эшонов

    – Ўғлим болалигидан ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга қизиқарди, — дея хотирлайди Иномжон ака. – Таълим олиш мобайнида ҳам шу соҳага яқин йўналишларини танлади. Мактаб ва академик лицейда аъло баҳоларга ўқиди. Ҳарбий хизматни ўтагач, йўлланма билан қайтиб келиб, Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга кирди. 2015 йилда у ерни тамомлагач Андижон тумани ички ишлар бўлимида меҳнат фаолиятини бошлади. Ўтган йилнинг январидан Избоскан тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмаси тезкор вакили сифатида иш олиб бораётган эди.

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фото: Рустамжон Эшонов

    – 21 ноябрь куни укасининг туғилган куни эди, — деб хотирлайди онаси Моҳирахон опа Ҳайдарова. – Биргаликда нишонлаш ниятида эдик. Оқшомга яқин унга телефон қилиб, «келасанми?», деб сўрадим. «Ҳаракат қиламан, лекин ишларим кўп», деди. Ўша куни ярим тунга қадар кута-кута туғилган кунни ҳам ўтказдик. Эртасига тонгни қайғули хабар билан қарши олдик.

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фожиа 2018 йил 22 ноябрь куни соат 02:00 ларда Избоскан тумани «Юқори Чувама» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида юз берган. Шу куни Илҳомжон Ҳайдаров ҳамкасби С. Я. билан бирга хизмат олиб бораётган вақтида бир гуруҳ фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида тўхтатганларида улар томонидан қаршиликка дуч келган. Қонуний талабга бўйсунмаганлардан бири А.Ж. фаол қаршилик кўрсатиб, телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни ҳодиса жойига чақириб, улар билан бирга С.Я. ва Илҳом Ҳайдаровни калтаклайди. Муштлашув оқибатида икки ходим шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдамга қарамасдан оғир жароҳат олган Илҳомжон шифохонада вафот этган.

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Фото: Рустамжон Эшонов

    Гумондорлар ўша пайтда қўлга олинган. Вилоят прокуратураси томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «г», «л», «п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жиноят ишлари бўйича туман суди берган маълумотларга кўра, ҳодиса юзасидан тергов ва суриштирув ишлари ҳали олиб борилмоқда.

    14.01.2019, 19:16   Изоҳ (0)   38841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нуфузли меҳмонхоналар билан ҳамкорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланади

    14.01.2019, 19:03

    Энди ўзбекистонликларнинг истеъмолчилик ҳуқуқлари Кореяда ҳам ҳимояланади

    14.01.2019, 18:37

    Берлинда Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми бўлиб ўтди

    14.01.2019, 18:24

    Оролбўйида 5 минг гектар ер яшил ўрмонга айлантирилади

    14.01.2019, 18:11

    Ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқаради

    14.01.2019, 18:07

    15 январь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    14.01.2019, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:18

    Хитой компанияси Қорақалпоғистонда жамоат транспортини янгилашга ёрдам беради

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:09

    Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб, жаҳон рекордини ўрнатди

    Кино | 9 июн, 11:04

    FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

    Спорт | 9 июн, 10:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июнь куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:44

    Ёзнинг жазирамасида салқинлик берувчи 4 хил лимонад рецепти

    Рецептлар | 9 июн, 10:42

    Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.