Тошкентда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади.

Пойтахт ҳокимининг 5 июндаги қарорига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Туркия элчихонаси қошидаги мактаб биноси қурилиши учун Шайхонтоҳур тумани “Кўҳота” маҳалласидан 31 сотих ер участкаси ажратиб берилади.
Ҳужжатда келтирилишича, бу президентнинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимининг 3 июндаги қарори билан Мирзо Улуғбек тумани “Жасорат” маҳалласидан 2,5 гектар ер участкаси Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат биносини қуриш учун ажратиб берилади.
Изоҳ (0)