Самарқандда бўлиб ўтган «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқотининг иккинчи сессияси бошида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж мамлакат Афғонистонга ривожланиш учун 3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини билдирди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Тинчлик ва барқарорликни сақлаш йўлида умумий манфаатларимиз бор. Ҳиндистон демократик, тинч ва барқарор давлат қуриш жараёнида Афғонистон халқи ва ҳукуматини қўллаб қувватлайди. Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ярашишга қаратилган барча саъй-ҳакатларни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Свараж.
Вазирга кўра, улкан инсоний, иқтисодий ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ҳиндистон билан ҳамкорлик Афғонистоннинг кўплаб муаммоларини ҳал қилиш, айниқса инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда самарали бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)