• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик машҳурлар ҳарбий хизматни қаерда ўтаган?

    Ватан ҳимояси — юксак ишонч, улуғ саодат. Ватанни чинакам мард ўғлонлар қалқондек ҳимоя қилади. Ўзбек халқига яхши таниш бўлган машҳур эркаклар орасида ҳам ўзининг йигитлик бурчини сидқидилдан ўтаганларни учратиш мумкин. 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан уларнинг айримлари «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатлашиб, муддатли ҳарбий хизмат давридаги онларини ёдга олди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Серқуёш юртимизнинг қадри жуда билинган»

    Бекзод МУҲАMMAДКАРИМОВ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

    — Собиқ Иттифоқ даврида, яъни 1985—1986 йилларда Россия Федерациясининг Брянск ўрмонларида ҳарбий хизматни ўтаганман. Айни куч-қувватга тўлган, қоним қайнаган ўсмирлик давримнинг бир йили умр дафтаримга ўзига хос хотираларни муҳрлаган. Совуқ ўлкада хизматда бўлганлигим учун ўзига яраша қийинчиликларни ҳам бошдан кечирганман. Ўшанда серқуёш юртимизнинг қадри жуда билинган. Ўзим тенги турли миллат вакиллари билан гоҳ уришиб, гоҳ ярашиб, аҳил-иноқликда хизмат қилганмиз. Жисмонан янада бақувват бўлиш ниятида ҳарбий илмларни ўрганишга астойдил интилганимиз ҳам ҳеч эсимдан чиқмайди. Йигитлик бурчимни ўтаган давримда алоқа қисмларида хизмат қилганман ва лейтенант унвонини олишга муяссар бўлганман. Мен билан бирга йигитлик бурчини ўтаган ўзбекистонлик йигитларнинг икки, уч нафари билан имкон қадар учрашиб туришни сира канда қилмаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йигит киши хизмат даврида яқинлари, оиласидан бироз узоқда яшаб, мусофирчилик нима эканлигини қисман англаб етади. Барча қийинчиликларни сабр билан ўзи енгиб ўтишни, муаммоларни ўзи ҳал қилишни, турли вазиятлардан қандай чиқиб кетишни ўрганади. Бир сўз билан айтганда, ҳар жиҳатдан тобланиб, пишади. Ҳарбий хизматга борган йигит билан бормаганнинг орасида жуда катта фарқ мавжудлиги яққол сезилиб туради.

    «Чучварани хом санаганман»

    Шароф МУҚИМОВ, хонанда ва актёр:

    — Институтда таҳсил олиш ва ижод билан бандлигим сабабли йигитлик бурчимни кечроқ адо этганман. 2009 йилнинг февраль ойида барча ишларимни вақтинчалик бир четга суриб, Чирчиқдаги ҳарбий қисмга хизматга бордим. Хизматдошларим укам тенги йигитлар бўлгани боис менга ажабланиб қарашди. «Санъаткорларнинг ҳам ҳарбий хизматга бориши шарт экан-да», деган сўзлар ҳам қулоғимга чалинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошида мен сингари ижодкорларга эркинлик, шароит яратиб беришади, деган ният ва ишонч билан бир нечта тўй ҳамда концертлардан буюртма ҳам олганман. Бироқ, командирларнинг қатъий рад жавоби, тартиб-интизом барча учун тенглигини эшитгач, чучварани хом санаганимни тушуниб етганман (кулади). Мана орадан ўн йил ўтса ҳамки, ҳанузгача командирларимиз, сафдошларимиз билан хабарлашиб, бир-биримизнинг яхши кунларимизда хизмат қилиб келаяпмиз.

    «Армия ҳаётига тез кўникканман»

    Фазлиддин ҒОЙИБНАЗАРОВ, бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони:

    —  Ўтган йилнинг январида пойтахтимиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида сафарбарлик чақируви резерви баталёнида ҳарбий хизматни ўтаган даврим чиндан ҳам бир умрга татирлик сабоқ бўлган. Спорт мени чиниқтириб, иродамни мустаҳкамлагани боис ҳарбий ҳаётга тезда кўникканман. Келгусида оиласи, рўзғори, ўз хатти-ҳаракатларини тўғри идора этиб, жамиятда ҳам, фаолиятида ҳам ўз ўрнини топиш учун йигитларга армия кўп таълим-тарбия бераркан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дала-ўқув майдонида жанговар қуролдан ўқ узганим сира ёдимдан чиқмайди. Ёшим каттароқ бўлгани учунми ёки боксчи бўлиб, нисбатан танилганимданми, командирларимиз ўқ узиш машғулотларида сафдошларимга далда беришимни таъкидлаб туришарди. Энди, тасаввур қилаверинг, биринчи марта нишонни пойлаётган йигитлар. Мен ҳам бунгача қўлимда қурол тутмаганман. Сафдошларимга «Дадил бўлинглар, нишонга теккизишингиз шарт», дея далда берардим. Қуролдан ўқ узган пайтимдаги ҳис-ҳаяжонимни асло таърифлай олмайман.

    «Армияга бормаслик — йигит учун фожиа»

    Миролим ҚИЛИЧЕВ, актёр ва режиссёр:

    — 2014 йилнинг август ойида Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчимни ўтаганман. «Жасур» фильмидаги ролим озми-кўпми мени халққа танитганлиги боис барча сафдошларим асл исмимни айтмай, Жасур дея мурожаат қилишарди. Халқимиз санъатни жудаям яхши кўришига ўша ерда ҳам яна бир бор амин бўлганман. Айниқса, командирлар кечқурун барча ҳарбийлар уйқуга ётгач, мени ёнларига чақириб, суҳбатлашишар, ижодимга қизиқишарди. Акмал, Нурали исмли сержантларимиз билан мириқиб суҳбат қурганларимизни ҳалигача ёдга оламан. Ҳарбий хизматда бироз бўш қолган пайтларимизда оддий ҳарбийлар ҳамда офицерлар мен билан бирга эсдалик учун суратга тушишарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳар бир инсон ҳаётида пасту баландликлар бўлишини барчамиз яхши биламиз. Хизмат қилган вақтимда йигит киши ҳаётидаги катта бир чуқурликни ҳарбий хизматдаги ҳақиқий ҳаёт тўлдиришини тушуниб, англаб етганман. Армияга бориш ҳар бир йигитнинг орзуси бўлиши ва унга албатта, етишга интилиши керак. Тўғри, айрим сабабларга кўра кимлардир йигитлик бурчини бажара олмаслиги мумкин. Аммо имконияти бўла туриб, турли баҳоналар билан хизматга бормаслик бу эр йигит учун фожиа, деб биламан.

    14.01.2019, 22:10   Изоҳ (0)   68318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нодир Жўраев Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

    14.01.2019, 22:05

    Намангандаги вилоят музейида ташкил этилган тадбир Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди

    14.01.2019, 21:42

    Бухорода Nexia 3 буюртма қилган истеъмолчига пули қайтариб берилди

    14.01.2019, 21:28

    Фермерни дўппослаган ҳоким, Теҳрондаги самолёт ҳалокати, қимматлашган хорижий валюталар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    14.01.2019, 21:08

    Жиззахда 60 та хонадон ҳарбий хизмат чоғида ҳалок бўлганларнинг оилаларига топширилди

    14.01.2019, 20:47

    Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди

    14.01.2019, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    Аёллар саҳифаси | 2 июн, 18:57

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:53

    Тарифлар эркинлаштирилиши сабаб ойига 10 минг кВт/соат электр токи ишлатадиган хонадонлар сони камайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:47

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.