Наманган вилоят тарихи ва маданияти музейида «Ватанга хизмат қилиш —энг олий саодат» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га музей мутасаддилари маълум қилди.
Тадбирда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, фахрийлар кенгаши вакиллари, байналминалчи жангчилар, Наманган шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари, НамДУ талабалари, ИИВ ҳузуридаги академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда миллий армиянинг ташкил топиши, мустақиллик йилларида ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар, бугунги кунда ҳарбий хизматчиларга берилаётган эътиборга тўхталиб ўтилди.
Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаб ўқувчиларининг байрамга атаб тайёрлаган композицион чиқишлари тадбирга кўтаринкилик улашди.
Изоҳ (0)