Ўзбекистонлик велопойгачилар Индонезиянинг Жакарта шаҳрида трек бўйича Осиё чемпионатида 7 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Дарё»га Велоспорт федерацияси хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси Жакарта шаҳрида 8 январдан 13 январгача бўлиб ўтган велоспорт бўйича Осиё чемпионатида битта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди. Ушбу чемпионат Ўзбекистон велоспорти тарихида энг муваффақиятли ва натижали бўлди.
Мусобақаларнинг биринчи куни якунларига кўра, Ольга Забелинская очколар бўйича гуруҳдаги пойгаларда олтин медални қўлга киритди.
Кейинги кунда яккалик вақт пойгасида Забелинская кумуш медални қўлга киритди. Шу куни Янина Кускова юниорлар ўртасида яккалик вақт пойгасида бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, Янина Кускова очколар бўйича гуруҳли пойгада кумуш медалини қўлга киритди. Янина Кускова (2001 йилда туғилган) Осиё чемпионатида биринчи марта иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг тўртинчи куни Забелинская «омниум» пойгасида бронза медалини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)