«Ўзбекистон темирйўллари» Тошкентда қурилаётган ҳалқа метроси учун Россия вагонларини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси «Метровагонмашем» (Россия) компанияси билан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, тўрт вагонли бешта таркибни харид қилиш ҳақидаги Меморандумни имзолаган.
Мазкур харид Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 5,5 миллион евролик кредити, шунингдек, «Тараққиёт ва ташқи иқтисодиёт банки» давлат корпорациясининг (Россия) 22,1 миллион евролик кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
Тошкент метрополитени ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини 2019 йилнинг 1 мартига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)