Вазирлар Маҳкамасининг «Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (ЧОЯЭT) яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди, деб ёзади Spot.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январгача блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда чипта операциялари ягона электрон тизими яратилади.
Мазкур тизимда маданият ва санъат соҳасидаги, шу жумладан кинотеатрлар, театрлар, тадбирларнинг чипталари электрон сотилади.
ЧОЯЭTга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланиш тартиби белгиланди.
Изоҳ (0)