• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига давлат мукофотларини топширди

    Президент фармонига мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. 14 январь куни ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, уларга мукофот топширишни юксак шараф деб билишини таъкидлади.

    — Бу мукофотлар сизларга айнан Ватан ҳимоячилари кунида топширилаётганида чуқур рамзий маъно бор. Биз бу байрамда Қуролли Кучларимизни, барча аскар, сержант, офицер ва генералларни, муҳтарам фахрийларимизни шарафлаймиз, уларга энг эзгу тилакларни билдирамиз. Сизларнинг тимсолингизда ҳозир бутун армиямизни, барча ҳарбийларимизни қутлаб тургандек бўлаяпман. Жонажон Ватанимиз ҳимояси ва тинчлиги йўлидаги фидокорона хизматингиз ва жасоратингизни ҳаммамиз яхши биламиз, юксак қадрлаймиз. Шу маънода, бу мукофотларни халқимиз ва давлатимизнинг Қуролли Кучларимизга, унинг барча шахсий таркибига кўрсатаётган чексиз эҳтироми сифатида қабул қилишингизни истайман, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Мудофаа тизимида инсон омили ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ўз қасамёдига содиқ, кенг билим ва малакага эга, ақл-заковатли, мард ва азму шижоатли ҳарбийлар армиянинг қудратли кучидир.

    — Ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз — халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонидир. Шунинг учун биз ҳозирги кунда ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бирга ватанпарварлик тарбиясига жиддий аҳамият қаратяпмиз. Яъни, ҳар бир аскар ва сержантда, офицер ва генералда, бутун шахсий таркибда миллий руҳ ва ғурур кучли бўлиши керак. Миллий руҳ — бу енгилмас куч. Миллий руҳ кучли бўлса, ирода, жанговар салоҳият ҳам юқори бўлади. Келажакда ҳарбий бўлишни орзу қиладиган ботир фарзандларимиз миллий руҳни, муқаддас Ватан тақдири учун масъулият туйғусини қаердан олади? Ватанимиз бой тарихидан, Амир Темур каби буюк аждодларимиз жасоратидан олади. Ўз оиласи, меҳрибон ота-онаси ҳамда эл-юртимизнинг ишончи, ғамхўрлиги ва эътиборидан олади. Ёшларга ҳамиша ўрнак ва намуна бўлиб келаётган сиз каби чинакам фидойи ҳарбийлардан олади, — деди Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини, ҳарбий-маъмурий секторлар ишини такомиллаштириш устувор вазифа бўлиб қолишини қайд этди. Барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, таълим-тарбия муассасалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

    — Миллий армия ва ҳарбийларимиз халқимизга қанча яқин, бир тану бир жон бўлса, шунча қудратли бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Маросимда Қуролли Кучлар сафида ва давлат идораларида кўп йиллардан буён муносиб хизмат қилиб келаётган ҳарбийлар ва раҳбар ходимларнинг бир гуруҳига генерал унвонлари берилиши маълум қилинди.

    — Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас орзуси. Сизларни ана шундай юксак унвонга эришганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Лекин шуни доим ёдда тутишимиз керакки, ҳарбий хизматда ва давлат бошқарувида бундан ҳам юқори мартаба, бундан ҳам олий унвон бор. Бу — халқимиз, Ватанимизнинг ишончига, ўз муқаддас бурчига доимо содиқ ва муносиб бўлишдир, – деди давлат раҳбари.

    Президент бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мукофотланганлар юксак эътибори, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаётгани учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

    14.01.2019, 16:34   Изоҳ (0)   19816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Asia Alliance Bank давлат банкига айлантирилди

    14.01.2019, 15:36

    Ўзбекистонда «Ҳуррият» мустақил газетасининг чиқмай қолганидан ташвиш билдирилмоқда

    14.01.2019, 15:16

    Наманганда фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилди

    14.01.2019, 15:05

    Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотлари топширилди (фото)

    14.01.2019, 15:01

    Орол денгизи суви Каспийга оқиб кетганми?

    14.01.2019, 14:35

    Олот тумани ҳокими фермерни дўппослаб, 25 млн сўмни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлади

    14.01.2019, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.