• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Ҳуррият» мустақил газетасининг чиқмай қолганидан ташвиш билдирилмоқда

    Янги йилнинг биринчи ойи яримлаб қолдики, аммо «Ҳуррият» мустақил газетаси шу пайтгача чоп этилгани йўқ. «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев бу ҳолатдан ташвиш билдирган.

    Фото: «Ҳуррият»

    Фото: «Ҳуррият»

    «Ҳуррият» — мустақиллик меваси. Бу газетани нашр этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорида уни мунтазам чиқариш, кейинчалик рус ва инглиз тилларида ҳам чоп этиш, мамлакатда кечаётган демократик жараёнларнинг холис кўзгусига айлантириш кўзда тутилган эди. Янги нашрнинг нишона сонига катта умид билан имзо чеккан муҳаррир сифатида бугунги ҳолатдан бошқаларга нисбатан кўпроқ ташвишга тушаётганимнинг сабаби шунда.

    Ўтган йигирма йилдан ортиқ вақт ичида «Ҳуррият» ўз олдига қўйилган мураккаб вазифани бажариш йўлида кўп ишлади, яхши натижаларга эришди, танқидий-таҳлилий мақолалари, журналистик суриштирувлари, топилма рукнлари билан мамлакатнинг ўқиладиган (шунчаки варақлаб қўйиладиган эмас), тахлам қилиб сақлаб қўйишга арзирли газеталаридан бирига айланди. Газетанинг кўпсонли мухлислари билан бирга, қалами ўткир, сўзи журъатли, нигоҳи зукко муаллифлари ҳам пайдо бўлди. Бугун миллий журналистика, ижтимоий публицистика ва бошқа жанрларнинг кўзга кўринган вакиллари бўлмиш кўплаб фаол муаллифларнинг энг сара мақолалари, очерк ва эсселари айни шу газетада босилган.

    Кейинга олти-етти ой ичида газета ўзининг журъатли йўлини янада мустаҳкамлади, ички ва ташқи қиёфасини ўзгартирди. Мавзуларининг қамрови кенгайди. Бундан ҳамма хурсанд бўлиб турганида 2019 йилги обунани ташкил этишдаги баъзи англашилмовчиликлар ишнинг белига тепди. Биргина «Ҳуррият»чиларга эмас, ҳаммамизга тегишли сабоқ бу! Негаки, газетхоннинг ҳам, журналхоннинг ҳам диди, талаби ошиб бормоқда. Эски андозалар, амал курсисини қимирлатиб қўйишидан чўчиб, ҳар жиҳатдан силлиқланган, тиш-тирноғи олинган, пати юлинган, ўқиса ҳам, ўқимаса ҳам бўлаверадиган мақолалар билан иш битмайди.

    Ёзма матбуот фақат шу фазилатлари билангина яшаб қолади, қолганлари сафдан чиқади. Умрининг кўп ва хўб йилларини ортиқча эҳтиёткорлик билан ўтказаётган ҳамкасбларим буни, кеч бўлмай туриб, тушуниб олишларини хоҳлардим.

    «Ҳуррият» — ҳаммамизга бирдай тегишли, бирдай қадрдон, миллий матбуотимиз рўйхатини номи билан ҳам, мазмуни билан ҳам безаб турган газета. Унинг тақдирига бефарқ қараб тура олмаймиз. Унга ёрдам қўлини чўзайлик. Бугун Ўзбекистон адолатли ижтимоий сиёсати, яхши қўшничилиги, бағрикенглиги, илм-фани, маданият ва санъати, спорти, тинч-тотув ҳаёти билан дунёга чиқмоқда. Бу рўйхатга эркин матбуот ҳам қўшилиши учун қаламларимизни қайрайлик.

    14.01.2019, 15:16   Изоҳ (0)   19691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда фермер хўжалиги раҳбарининг 22 ёшли ўғли ўз жонига қасд қилди

    14.01.2019, 15:05

    Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотлари топширилди (фото)

    14.01.2019, 15:01

    Орол денгизи суви Каспийга оқиб кетганми?

    14.01.2019, 14:35

    Олот тумани ҳокими фермерни дўппослаб, 25 млн сўмни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлади

    14.01.2019, 12:41

    Ўзбекистонда асосий хорижий валюталар сўмга нисбатан қимматлади

    14.01.2019, 12:06

    Ўзбекистонга қўшни давлатдан кириб келган юк поездида портловчи қурилма топилди

    14.01.2019, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Арабистони Сурияга 4 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 23 июл, 15:45

    Нега совуқ чойни ичиш мумкин эмас? Сизни ҳайрон қолдирадиган хулосалар

    Маслаҳатлар | 23 июл, 15:30

    Родриго “Реал” президентига ўз норозилигини билдирган

    Спорт | 23 июл, 15:25

    Ангренда тўрт йигит вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 15:23

    Тошкентда инспектор 9-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни қутқарди (видео)

    Ўзбекистон | 23 июл, 15:20

    “Толибон” ҳибсда сақлаётган британиялик эр-хотин ўлиши мумкин

    Дунё | 23 июл, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.