Кўчмас мулк сотиб олган хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу Президентнинг туризмни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.
Ушбу ҳуқуқни қўлга киритиш учун кўчмас мулкка сарфланадиган сумма ҳудудлар бўйича фарқланади. Жумладан:
- Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
- Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.
Изоҳ (0)