Фарғона шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун 180 хонадондан иборат 6 та кўп қаватли уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Ҳарбийларга янги хонадонлар калити тантанали топширилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, янги турар-жой биноларига кўчиб ўтаётган ҳарбий хизматчиларни қутлади.
«Замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам. Уларда барча қулайликлар яратилган. Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган. Бу ердаги қулайликлардан айниқса, турмуш ўртоғим ва фарзандларим жуда хурсанд. Энг муҳими, мазкур квартира узоқ муддатга, имтиёзли ипотека кредити асосида берилгани биз учун катта ғамхўрликдир. Ватан олдидаги хизмат бурчимизни шараф билан бажариш учун бизга шундай шароитлар яратиб берилаётганидан миннатдормиз», – дейди сержант Жасурбек Исмоилов.
Изоҳ (0)