12 январь, шанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси 2-турининг «E» гуруҳидаги дастлабки учрашув Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари ўртасида кечди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида Саудия Арабистони ҳужумчиси Фаҳад ал-Муваллад Ливан дарвозасига ўйиндаги биринчи голни киритди (1:0).
2-бўлимнинг 67-дақиқасида эса Ҳусайн ал-Могаҳвий Ҳаттан Султон Бабҳир узатмасини голга айлантирди ва учрашув Саудия Арабистонининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа Саудия Арабистони 2 та тур натижасига кўра 6 очко тўплаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, 13 январь, якшанба куни «E» гуруҳидаги иккинчи баҳсда КХДР Қатар билан кураш олиб боради.
Осиё Кубоги—2019
«E» гуруҳи, 2-тур
12 январь, шанба
Ливан—Саудия Арабистони 0:2
Голлар: 0:1 – 12 Ал-Муваллад, 0:2 – 67 Ал-Могаҳвий.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)