Самарқандда хитой файласуфи Конфуцийнинг ҳайкали ўрнатилади, дея «Халқ сўзи Online» хабар қилди.
Конфуций боғида рамзий эшиклар аллақачон мутафаккирнинг фалсафаси дунёсига мос барпо қилинган. Боғ бўйлаб томи черепица билан ёпилган классик хитой шийпонлари ўрнатилган.
Шунингдек, Хитойдан Самарқандга оёқчалар ва ёритиб турадиган чироқларга эга бўлган катта гултуваклар ҳам олиб келинган.
Ҳайкалнинг ўзи ҳозирда қурилиш ишлари кетаётган боғда жойлашади. Тез орада шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари уни кўришлари мумкин. Ҳайкалнинг орқасида Самарқанд рассомлари томонидан тарихий сюжетлар акс эттирилган катта расм бўлади.
Изоҳ (0)