Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Шами билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Покистон алоқаларининг кўлами сўнгги икки йилда янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Музокараларда Покистон сармоядорлари иштирокида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.
Хусусан, ҳамкорликда мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш, уларда инновацион таълим тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент ва Исломобод шаҳарлари ўртасида авиарейсларни қайта тиклаш, юк ташиш ва иккала мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳ (0)