Доғистондаги Ленинаул қишлоғида ифлос сувдан заҳарланганлар сони 77 кишига етди, 17 нафар жабрланувчи касалхонага ётиқизилган, деб хабар беради «РИА Новости» ҳудудий соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
2—8 январь кунлари ўткир ичак инфекцияси белгилари билан шифокорларга 60 дан ортиқ киши мурожаат қилган. Инфекция авж олишига ифлосланган сув сабабчи бўлгани аниқланди.
Касалхонага ётқизилганлар орасида 10 нафари болалардир. Касалликнинг оғир ҳолатлари қайд этилмаган.
Изоҳ (0)