Нью-ёрклик шахс қозоғистонлик Аее Тулемаганбетованинг ўн минг доллар бўлган йўқолган сумкасини топиб, унга қайтариб берди, деб ёзмоқда «Tengrinews».
Хабарда айтилишича, аёл сумкани декабрь ойида метрода йўқотиб қўйган бўлиб, ундаги пулларга болаларга янги йил совғалари олмоқчи бўлган.
Сумкани платформаларнинг бирида америкалик Ричард Таверн топиб олган. У сумка эгасини топишга қарор қилган ва 10 январь куни уни топган.
«Ричард жуда софдил инсон. Унинг қилган иши АҚШда яшовчи фуқаролар ҳақидаги фикримни ўзгартирди», — дейди Тулемаганбетова.
Қозоғистонлик аёл миннатдорчилик сифатида минг долларни болалар учун хайрияга сарфлади. Ричард Тавернга эса Қозоғистонда куч ва ҳурматни ифодаловчи «Олтин инсон» ҳайкалини совға қилди.
Изоҳ (0)