10 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «B» гуруҳидаги биринчи беллашувда Иордания терма жамоаси Сурия термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Барча голлар 1-бўлимда киритилди. 26-дақиқада Муса ал-Таамари Иорданияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 43-дақиқага келиб Ториқ Ҳаттоб жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).
Натижада 2 турда ҳам ғалабага эришган Иордания терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини 11 январь куни бўлиб ўтади. Унда Фаластин термаси Австралия терма жамаосига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги—2019
«B» гуруҳи, 2-тур
10 январь, пайшанба
Изоҳ (0)