Тошкент шаҳри Учтепа тумани бош имоми ва «Чўпон ота» жоме масжиди имом-хатиби Қувондиқ домла Боймуродовнинг отаси Ражаб ҳожи ота Боймуродов вафот этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирди.
«Аллоҳ марҳум ҳожи отани мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдирсин, жойларини жаннатда қилсин. Марҳумнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)