Президентнинг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Олий таълим муассасасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
Уни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити университетининг (Ҳиндистон) белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Изоҳ (0)