• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқ таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги Президент фармони лойиҳасини муҳокама этиш учун эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Мазкур концепцияда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланиши таклиф этилган. Ушбу ҳужжат мамлакатда 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

    Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    • Узлуксиз таълим, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш;
    • Таълим бериш методларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич амалга ошириш;
    • Халқ таълими тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этиш;
    • Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бюджет маблағларини молиялаштириш самарадорлигини ошириш;
    • Ёшларни тарбиялаш, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш.
    Концепция лойиҳасида таъкидланишича, 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида 9691 та умумтаълим мактаблари (жумладан, айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича 335 та давлат ихтисослаштирилган мактаблар) мавжуд. Айни вақтда умумтаълим мактабларида 5,2 миллиондан ошиқ ўқувчи, шунингдек 37 та нодавлат таълим муассасасида эса 7,5 мингга яқин ўғил-қиз таҳсил олмоқда.

    Умумий таълимнинг бир қисми бўлган қўшимча таълим болаларнинг ижодий салоҳияти ҳамда қобилиятини ривожлантиришга имкон беради. Мазкур мактабдан ташқари таълим 211 та «Баркамол авлод» ижодиёт марказларида ташкил этилган. Ушбу марказлардаги жами 5054 та турли йўналишдаги тўгаракларда 140 мингдан ортиқ ўқувчи иқтидори ривожлантирилмоқда.

    Шунингдек, юртимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, 51 та мутахассислик бўйича 1449 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган.

    Бундан ташқари, халқ таълими тизимида ногирон болалар учун 85 та ихтисослаштирилган мактаб ва интернатлар фаолият юритади. Мазкур муассасаларнинг 50 таси ақлида нуқсони бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, уларда 18533 нафар болаларга таълим берилади.

    Сколиоз билан касалланган болалар учун 21 санатория-интернати ҳамда 9 та интернат мактаблари, шу билан бирга сурункали нафас йўллари касалликлари бўлган ўғил-қизлар учун 12 нафар интернат мактаблари мавжуд.

    Шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор ҳамда узоқ муддатли даволанишга муҳтож бўлган 10777 нафар ўқувчи уй шароитида таълим олади. Тарбияси оғир болалар таълими икки муассасада амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикасида 19 меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчалари мавжуд. Уларда 2441 та етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқитилмоқда.

    Концепцияда шунингдек, халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммолар кўрсатилган. Хусусан, мазкур муаммолар мактаб маъмурияти тизимида ҳам мавжуд. Жумладан, маҳаллий давлат идоралари мактабларга ёрдам бермаслиги таъкидланган. Бундан ташқари, давлат таълим хизматлари даражаси аҳоли талаб ва таклифларига жавоб бермайди.

    Фармон лойиҳасида умумий ўрта таълимни методик таъминлашда камчиликлар мавжудлиги таъкидланади. Дарсликларнинг муқобил варианти мавжуд эмас. Мактабларни моддий-техник жиҳозлаш ва молиялаш тизимида ҳам муаммолар мавжуд.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур концепция халқ таълим тизимининг ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайди. Ҳужжатга биноан, тараққиётнинг устувор йўналишлари таълим мазмунини модернизациялайди. Таркибий ўзгаришлар ҳамда сифатли таълимнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлайди.

    Жумладан, концепцияда, энг аввало, келажакда инновацион иқтисодиётни яратиш учун зарур бўлган касбларни эгаллашда асқотадиган чет тиллари, информатика, математика, физика, кимё ва биология каби соҳаларда компетенсиявий таълим моделини яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мазмунини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Янги ўқув стандартлари, дастурлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар инновацион тарзда яратилади.

    Эътиборлиси, ўқувчиларнинг касб-ҳунар танлаши, профессионал касбни эгаллаши ҳамда уларни замонавий касбларга тайёрлашда ўғил-қизларнинг қобилиятини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилиши кутилмоқда.

    Maxсус таълимни ривожлантириш мақсадида психологик ва педагогик ёрдамга муҳтож болалар таълими ҳамда тарбиясига ота-оналарнинг ҳам жалб этиш белгиланган.

    Шунингдек, ўқитувчи ва раҳбарлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, қолаверса, уларнинг таълим жараёнида замонавий технологияларидан фойдаланишини инобатга олган ҳолда халқ таълимида янги иш ҳақи тизимини жорий этиш режалаштирилган.

    Таълим ва ишлаб чиқариш комплекслари, шунингдек, тадбиркорлик субъэктлари ўртасида ҳамкорлик муносабатлари шакллантирилади. Биргаликда меҳнат бозори ўрганилиб, ногирон болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизими яратилади, Жумладан, умумий таълим муассасаларида махсус асбоб-ускуналар (кўтариш аппаратлари, рампалар, тиргак ва бошқалар) ўрнатилади. Шунингдек, таълим муассасалари тегишли инсон ресурслари (педагогик дефектологлар, болаларни психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш мутахассислари) билан таъминланади.

    Таълим ютуқларини баҳолашда халқаро тадқиқот дастури (PISA) доирасида умумий ўрта таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизими яратилади.

    Концепция доирасида умумтаълим муассасалари, айниқса олис қишлоқ ҳудудларида жойлашган мактабларнинг таълим ресурслари таъминоти сифатини яхшилаш бўйича, шунингдек, барча таълим масканларининг Интернет тармоғига уланишини таъминлаш ва ўқув жараёнини компьютерлаштириш даражасини ошириш бўйича чоралар кўрилади.

    Чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида ўқитувчилар ишининг жозибадорлигини ошириш учун шароитлар яратиш режалаштирилган.

    Эндиликда доимий равишда ногирон болаларга кўмак берилади ва улар таълим муассасаларига қамраб олинади. Бундан ташқари, нодавлат таълим муассасалари тармоғи, шунингдек, давлат-хусусий сектори ҳамкорлигида фаолият юритувчи таълим муассасалари тармоғи кенгайтирилади.

    Мазкур концепцияни амалга ошириш натижасида Ўзбекистондаги таълим муассасаларида янги давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари жорий этилади. Шу билан бирга, умумий ўрта таълимга оид замонавий инновацион ҳамда иқтисодиёт талабларига жавоб берувчи STEAM фанлари яратилади. Юқорида санаб ўтилган ислоҳотларнинг барчаси маълумотларни ёдлаш ёки такрорлашга урғу бериш учун эмас, аксинча, XXI асрда танқидий фикрлаш, мустақил изланиш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш учун амалга оширилади.

    Қолаверса, ўқувчилар компетенсияларини ривожлантириш учун замонавий таълим технологиялари жорий этилади. Мамлакатимизда Президент мактаблари ҳамда «Замонавий мактаблар» ташкил этилади.

    Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳужжатнинг такомиллаштиришга ҳисса қўшиш учун барчани, жумладан, тажрибали ўқитувчиларни таклиф этади. Мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 22 январигача давом этади.

    08.01.2019, 22:57   Изоҳ (0)   19223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент раислигидаги видеоселекторда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича асосий вазифалар белгиланди

    08.01.2019, 22:44

    Зангиотадаги йирик санаторий қурилишига бельгиялик мутахассис жалб қилинади

    08.01.2019, 22:00

    Ўзбекистонда 2022 йилгача 26 та янги маданият маркази қурилади, 121 таси таъмирланади

    08.01.2019, 21:20

    Ўзбекистонда тезлашадиган интернет, Наманганда уйни ёқиб юборган бола, қарзга ботган Сергели деҳқон бозори ва бошқа муҳим хабарлар

    08.01.2019, 21:05

    Ўзбекистондаги Сармишсой, Хонбанди, Зараутсой қоятош расмлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилади

    08.01.2019, 20:54

    Давлат солиқ қўмитаси солиқ қарзини пластик картадан ундириш ҳақидаги низом лойиҳасини қайта кўриб чиқади

    08.01.2019, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.