8 январь, сешанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг дастлабки ярим финал учрашуви «Тоттенҳэм» ва «Челси» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди (1:0).
Ушбу учрашувда Лондон полицияси ирқчилик ҳаракатларини амалга оширгани сабабли бир мухлисни ҳибсга олди, деб хабар берди Sky Sports.
Пойтахт полиция хизмати «Уэмбли» стадионида 17 ёшли болани қўлга олди ва уни Шимолий Лондон қисмига топширди.
Қайси жамоага мухлислиги аниқланмаган ўсмир ирқичиликка оид ҳақоратли сўзларни ишлатиб, жамоат тартибини бузганлиги учун қамоққа олинган.
Ўйин олдидан полиция матбуот хизмати қасддан жиноят содир этиш, ирқчилик ва антисемитизмга қарши курашда иккала жамоа билан яқиндан ҳамкорлик қилганлиги ҳақида баёнот берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)