8 январь куни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига янги қўшимча киритиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Маълум бўлишича, киритилган янги 250-моддага кўра корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ёзма мурожаатлари асосида Қонунчилик палатасида жамоавий экскурсиялар ташкил қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси мажлисларини ўтказиш тартиби билан таништириш учун ташриф буюрувчилар унинг очиқ мажлисларида ҳам иштирок этишлари мумкин.
Бироқ, ташриф буюрувчилар Қонунчилик палатаси фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга бўлмайди, депутатлар ишини маъқуллаш ёки маъқулламасликдан сақланишлари, ўрнатилган тартибга риоя этишлари шарт бўлади.
Қонунчилик палатасига уюштирилиб келинган жамоавий экскурсиялар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилмаганди.
Изоҳ (0)