Япония ҳукумати Россияга Жанубий Курил ороллари учун товон пулини талаб қилишдан воз кечишни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Yomiuri хабар бермоқда.
Москвага бу таклиф мамлакатлар ўртасидаги тинчлик шартномаси бўйича навбатдаги музокараларни ўтказиш давомида маълум қилинади.
Аввалроқ, Япония Жанубий Курил оролларини Иккинчи жаҳон уруши даврида босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблаган. Шу сабабли Токио босиб олинган ерларга товон пулини тўлаш ҳуқуқини сақлаб қолган. Эндиликда мамлакат ҳукумати бундай шикоятлар Россия билан муносабатларини мураккаблаштириб юборади деган тахминда бунга шубҳа билан қарамоқда.
Иккинчи жаҳон уруши якунида Россия ва Токио давлатлари ўртасида тинчлик шартномаси имзоланмаган. Унинг имзоланишига асосий тўсиқ Курилнинг жанубий қисми – Итупур, Кунашир ва Хабомаи ороллари доирасида ҳудудий низоларнинг ҳал этилмаганлиги бўлди.
Япония томон Жанубий Курил оролларини «шимолий ҳудуд» деб ҳисоблайди ва унинг устидан Россия суверенитетини тан олмаяпти. Москва эса ўз навбатида ҳудудий низоларни тан олмаяпти.
Изоҳ (0)