Россия президенти Владимир Путин унга лейтенант унвони артиллериячи сифатида берилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Мен ҳам лейтенант унвонини артиллериячи сифатида олганман. Гаубица взводи бошқаруви остидаги артиллерия қўмондони», — дейди Путин Санкт-Петербургдаги Петропавловск қўрғонига ташрифи доирасидаги Россиянинг фахрий қурувчиси Владимир Бендет билан суҳбат чоғида.
Ушбу жараён ҳақида видеоёзув Кремль сайтида келтирилган.
Президент 7 январь куни халқ сайлида иштирок этиш учун Петропавловск қўрғонига ташриф буюрган ва шу куни 85 ёшни қаршилаган Бендет билан замбаракдан ўқ отган.
7 январга ўтар кечаси Путин Санкт-Петербургдаги Спасо-Преображенский черковида рождество диний ибодат маросимларида қатнашган.
Изоҳ (0)